Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Қонунчиликдаги_янгиликла


“Академик ҳаракатчанлик” ва “Бўлажак олим” танловлари ташкил этилади


 “Илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (222-сон, 19.04.2021 й.) қабул қилинди.

 Қарорга кўра, 2021 йилдан бошлаб ҳар йили камида бир марта республикада илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшлар ўртасида “Академик ҳаракатчанлик” ва “Бўлажак олим” танлови ташкил этилади. 

 “Бўлажак олим” танловини ташкил этиш ва молиялаштириш учун ҳар йили илмий фаолиятга оид давлат дастури доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 50 млрд сўмдан кам бўлмаган миқдорда маблағ ажратилади.

Шунингдек, ёшлар учун эълон қилинадиган стартап лойиҳалари танлови талабларининг соддалаштирилган тизими ишлаб чиқилади.

 Иқтидорли ёшлар хорижий ОТМ ва илмий ташкилотларга қисқа муддатли стажировка ўташга даврий равишда, танлов асосида, ҳар йили камида бир маротаба юборилади.