Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Қонунчиликдаги_янгиликлар


Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилди


“Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5077-сон, 15.04.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилди.

 Университет қуйидагилар учун малакали кадрлар тайёрлайди:

 ИИВ ва Миллий гвардия учун – жамоат тартибини, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва паспорт тизими талабларини амалга ошириш; 
 Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун – ҳарбий дипломатия, юриспруденция ва иқтисодиёт ҳамда муҳандислик-техник, тарбиявий-психологик ва қўмондонлик-тактик фаолият соҳасида;
 қўриқлаш тузилмаларига эга органлар учун – қўриқлаш соҳасининг барча йўналишларида.

2021/2022 ўқув йилидан Университетда бакалавриат ва магистратура тизими жорий этилади.

Қабул квотаси бакалавриатга 300 тагача курсантларни, сиртқи таълим учун 100 нафаргача тингловчини ташкил этади.