Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Қонунчиликдаги_янгиликлар


“Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони таъсис этилди



Ҳукумат қарори (285-сон, 06.05.2021 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони таъсис этилди

-Мазкур кўкрак нишони билан мамлакатимиз ўрмон хўжалиги соҳасини ривожлантириш, ўрмонларни муҳофаза қилиш, сақлаш ва кўпайтириш, улардан оқилона фойдаланиш борасида салмоқли натижаларни қўлга киритаётган фуқаролар тақдирланади.

- Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

- Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар бўйича таклифлар (маълумотнома, сўнгги уч йил давомида ўрмончилик соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома билан бирга) Ўрмон хўжалиги қўмитасига ҳар йили 1 февралга қадар тақдим этилади.

- Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия ҳар йили 1 мартга қадар номзодлар ҳақидаги тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва якуний хулосани қабул қилади.

- Кўкрак нишони ҳар йили 21 март – Халқаро ўрмончилар куни арафасида тантанали тарзда топширилади.

-Тақдирларганларга БҲМнинг 4 баравари (980 минг сўм) миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти ёки эсдалик совғалари берилади.