Янгиликлар
07
Қонунчиликдаги_янгиликлар
ТАТУнинг Нурафшон филиали ташкил этилди
- “Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (288-сон, 07.05.2021 й.) қабул қилинди
Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилди:
- Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нурафшон филиали;
- Университет Ахборот-ресурс марказида “Рақамли кутубхона”.
- Аҳолининг барча қатламларида рақамли кўникмаларни ошириш мақсадида дастурлаш, робототехника, “Буюмлар интернети”, сунъий интеллект технологияларини қўллаш ва ўрганиш Филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
- Қарор билан Университет ҳузурида фаолият юритувчи, олий таълим тизими билан интеграциялашган ўрта махсус профессионал таълим босқичида ахборот-коммуникация технологиялари йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлайдиган техникумлар (11 та) ташкил этилади.
- Филиал ва техникумлар юридик шахс мақомига эга Университетнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланади.
- Филиал ва техникумларда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.
Филиалга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика ОТМларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси ва қўшимча қабул параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
- Филиал ҳамда Тошкент вилояти ахборот технологиялари техникуми биносини қуриш учун ер майдони Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳри “Nurafshon business city” ҳудудидан ажратилади.