Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Тараққиётни таъминлаш йўлида


Тошкент вилояти ҳокимлигида Президентимиз Ислом Каримовнинг шу йил 12 июлдаги 2013-2015 йилларда Тошкент вилояти саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисидаги ҳамда 6 августдаги 2013-2015 йилларда Тошкент вилояти йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирларига оид қарорларининг мазмун-моҳияти ва ижросига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Дастлабки қарор билан тасдиқланган дастурда вилоятда ишлаб чиқариш салоҳияти ва мавжуд ресурслардан комплекс ва самарали фойдаланиш, саноатда барқарор ўсишни таъминлаш, ички ва ташқи бозорда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Саноати кам ривожланган Қуйи Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Бўка, Бекобод, Пискент ва Оққўрғон туманларида ишлаб чиқаришни кенгайтириш, фаолияти тўхтаган, паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган саноат корхоналарини соғломлаштириш ёки фаолият турини ўзгартириш ҳисобига тўлиқ қувват билан ишлашини таъминлаш кўзда тутилган.

Мазкур дастур бўйича вилоятда 2013-2015 йилларда умумий қиймати 2,2 миллиард АҚШ долларига тенг 302 инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши, бунинг натижасида ўн бир мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Саноат тармоқларига киритилаётган инвестициянинг 605 миллион доллари тўғридан-тўғри хориж сармоясидир.

Президентимизнинг 2013 йил 6 августдаги 2013-2015 йилларда Тошкент вилояти йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирларига оид қарорида аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини миллий анъаналар ва замонавий шаҳарсозлик талабларига мувофиқ тубдан яхшилаш, кўрсатилаётган хизматлар даражаси, сифати ва самарадорлигини ошириш, сув ва иссиқлик таъминоти тизимлари, электр энергияси ва табиий газ тармоқларини қуриш ва таъмирлаш кўзда тутилган.

Вилоятда ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган дастур доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, ҳар бир шаҳар ва туманнинг иккитадан марказий кўчасида 2-3 қаватли савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ҳамда турар-жойлар барпо этилиши режалаштирилган.

Анжуманда етмиш икки километр умумфойдаланувдаги автомобиль йўллари реконструкция қилиниши қайд этилди. 246 километр хўжаликлараро йўллар капитал таъмирланади. Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида 42 янги йўловчи ташиш йўналиши очилади, 135 янги автобус харид қилинади.

Намунавий лойиҳалар асосида 3150, ҳар бири 480 хонадонли йигирмадан зиёд кўп қаватли уй-жой бунёд этилади. Мингдан ортиқ кўп қаватли уйлар капитал таъмирланадиÂ