Янгиликлар
21
Биласизми
Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича:
сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари);
даволаш-профилактика озиқ-овқати;
газли шўр сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун);
махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланадилар (https://lex.uz/docs/142859#144841).
Бундай ишларнинг рўйхати, бериладиган нарсаларнинг нормалари, таъминот тартиби ва шартлари жамоа келишувларида, жамоа шартномаларида, агар улар тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланади.