Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Сўраган_эдингиз


Сўраган_эдингиз 


Ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳам даромад солиғи тўлайдими?

Савол: I ва II гуруҳ ногиронлари ҳам ойлигидан даромад солиғи тўлайдими?

Жавоб: I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар даромад солиғини тўлашда имтиёзга эга бўлган солиқ тўловчилар сафига киради. Улар ўз даромадларидан қисман, даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича солиқ солишдан озод этилади.

  Демак, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар агар бир ойда 5 миллион сўм маош олса, ушбу маошнинг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдори (тахминан 1 миллион 53 минг 700 сўм) дан даромад солиғи ушланмайди. Даромаднинг қолган қисми (3 миллион 946 минг)дан эса 12 фоиз миқдорида (473 минг 576 сўм) даромад солиғи ушланади.