Янгиликлар
07
Биласизми
Фермерга_мадад Биласизми
Фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектлар тугатилаётганда ёхуд мақбуллаштирилаётганда, уларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар бозор қийматида ҳисобланиб, қоплаб берилиши таъминланади (https://lex.uz/docs/4966484).
Туман (шаҳар) ҳокимнинг тугатилган ёки мақбуллаштирилган қишлоқ хўжалиги ташкилотининг ер участкасини бошқа талабгорга ажратиш тўғрисидаги қарори:
➖ ер участкасида сарфланган харажатларнинг бозор қиймати, баҳолаш харажатлари тегишли қишлоқ хўжалиги ташкилотининг банк ҳисобварағига ўтказилганида ёки бошқа шаклда қишлоқ хўжалиги ташкилотига тўлиқ қоплаб берилганда;
➖ қишлоқ хўжалиги ташкилоти ер майдонини мақбуллаштириш ёки уни тугатиш туман (шаҳар) ҳокимлиги ташаббуси асосида амалга оширилганда, баҳолаш харажатлари танлов ғолиби томонидан туман (шаҳар) ҳокимлигига тўлаб берилганидан сўнг қабул қилинади.