Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 253-84-77

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Қонунчиликдаги_янгиликлар


Қонунчиликдаги_янгиликлар 
Ҳукумат қарори билан (352-сон, 04.06.2021 й.) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати тасдиқланди.


➡️ Қарорга кўра, импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича имтиёзлар ушбу рўйхатга махсус (ТИФ ТН) кодлари киритилган янги технологик ускуналарга қўлланилади. 

❕Янги технологик ускуналар – “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига божхона расмийлаштируви вақтида ишлаб чиқарилганига 3 йилдан кўп бўлмаган технологик ускуналар ҳисобланади.

  Рўйхатга 676 турдаги технологик асбоб-ускуналар, жумладан:

● сутга ишлов бериш ва уни ишлаш ускуналари;
● нон маҳсулотлари, макарон, спагетти ёки шунга ўхшаш маҳсулотларни ишлаб чиқариш ускуналари;
● қандолат саноати, какао кукуни ёки шоколад ишлаб чиқариш учун ускуналар;
● гўшт ёки паррандани қайта ишлаш учун ускуналар;
● калава бўяш машиналари;
● автоматик тикув машиналари;
● 50 кишидан ортиқ, лекин 300 кишидан кўп бўлмаган йўловчи ўриндиқларига эга бўлган фуқаро йўловчи самолётлари киритилди.