Янгиликлар
08
Сайлов яқинлашмоқда. Муҳим саналар билан танишинг.
Сайлов яқинлашмоқда. Муҳим саналар билан танишинг.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун сайловлар бўлиб ўтади. Шунга кўра, сайлов қонунчилигига оид айрим саналар ҳақида маълумот бериб ўтмоқчиман.
➖ 15 августга қадар (сайловга камида етмиш кун қолганида) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси Марказий сайлов комиссияси томонидан комиссия раиси, раис ўринбосари, котибидан ва комиссиянинг саккиз — ўн саккиз нафар бошқа аъзоларидан иборат таркибда тузилади;
➖ 10 августга қадар (сайловдан камида етмиш беш кун олдин) сайлов округларининг рўйхатлари уларнинг чегаралари, сайловчилар сони ва округ сайлов комиссияларининг жойлашган ери эълон қилинади;
➖ 15 августгача (сайловга камида 70 кун қолганида) – сиёсий партиялар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзод тўғрисидаги маълумотларни Марказий сайлов комиссиясига тақдим этиши керак;
➖ 20 августда (сайловга 65 кун қолганида) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш бошланади;
➖ 9 сентябрда (сайловга 45 кун қолганида) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш тугайди;
➖ 14 сентябргача (сайловга камида қирқ кун қолганида) округ сайлов комиссияси беш — ўн тўққиз нафар аъзодан иборат таркибда участка сайлов комиссияси тузади;
➖ 19 сентябрда (сайловга ўттиз беш кун қолганида) номзодларни рўйхатга олиш тугалланади;
➖ 20 сентябрдан (номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртаси) сайловолди ташвиқоти бошланади;
➖ 9 октябргача (сайловга ўн беш кун қолганида) сайловчиларнинг рўйхатлари ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этилади.
➖ 22 октябрь сайловолди ташвиқотининг охирги куни.