Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Қонунчиликдаги_янгиликлар


  “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (407-сон, 30.06.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, давлат боғчаларида аутсорсинг усулида овқатлантириш бўйича фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан навбатдаги танлов ишлари тугагунга қадар муддати узайтирилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва тўловларни амалга оширишга 2021 йил 1 октябргача рухсат берилди.

  2021-2022 йилларда Нурафшон шаҳри, Ўртачирчиқ, Бўстонлиқ ва Қибрай туманларида давлат боғчаларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш бўйича тажриба-синов ўтказилади.

  2022 йил 1 июлгача ушбу тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш бўйича таклифлар тайёрланади.