Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Тошкент вилоят адлия органлари томонидан 2021 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар тўғрисида М А Ъ Л У М О Т


Тошкент вилоят адлия органлари томонидан 2021 йилнинг
1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар тўғрисида
М А Ъ Л У М О Т

 

 Тошкент вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ҳисобот даврида вилоятда давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга ошириш, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотлари тизимида изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш, уларнинг юридик хизматларини мувофиқлаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Хусусан, ҳисобот даврида Бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига келиб тушган 6249 та мурожаатларнинг 5845 таси ёки 93,5 % ҳал қилиниши, шу жумладан 3913 таси қаноатлантирилиши ва 1932 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилиши таъминланди.

Ўтказилган 203 та мониторинг ва 243 та ўрганишларда аниқланган жами 24058 та қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш бўйича тегишли ташкилотларга 957 та тақдимнома, судларга жами 21,9 млрд. сўмлик 1316 та даъво аризалари киритилиши ҳамда ҳуқуқбузарларга нисбатан расмийлаштирилган 262 та маъмурий баённомалар тегишли судларга киритилиши таъминланди.

Киритилган тақдимнома ва даъво аризаларга мувофиқ ноқонуний ундирилган 718,6 млн. сўм маблағларнинг қайтарилиши, 22 млрд. сўмлик 879 та даъво аризаларининг қаноатлантирилиши, 49 та ноқонуний қарорларнинг бекор қилиниши, 672 нафар айбдор шахсларнинг интизомий жавобгарликка тортилиши, шу жумладан 37 нафари билан меҳнат шартномаларининг бекор қилиниши таъминланди.