Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Қонунчиликдаги_янгиликлар


Қонунга (https://t.me/huquqiyaxborot/10034) кўра, лицензия фаолиятнинг ҳар бир лицензияланадиган тури учун алоҳида берилади. 

  Лицензиялар уларнинг амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади, қуйидагилар мустасно:
* тиббий фаолият;
* фармацевтика фаолияти;
* гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият;
* таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик воситасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабисни саноат мақсадларида етиштириш, олиб кириш, қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш, олиш ва ташиш;
* кўчма радиотелефон (уяли) алоқадан ва телерадиоэшиттиришларни тарқатишдан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш;
* нефтни, газни ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ва реализация қилиш;
* аффинаж фаолияти.

  Лицензия берганлик, унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик ва уни ўзгартирганлик учун давлат божи ундирилади.

  Фаолиятнинг қуйидаги турлари бўйича лицензиянинг амал қилиши учун йиллик давлат божлари белгиланади:
* концерт-томоша фаолияти;
* истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ишлаб чиқариш;
* алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси;
* телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш ва хизматларни кўрсатиш.