Янгиликлар
12
ИШОНЧНОМАНИ ФАҚАТ НОТАРИУС ТАСДИҚЛАЙДИ ҲОЛОСМИ?
ИШОНЧНОМАНИ ФАҚАТ НОТАРИУС ТАСДИҚЛАЙДИ ҲОЛОСМИ?
САВОЛ.
Ассалому-алайкум. Мен банкка омонатга пул қўйганман, керак бўлган вақтда турму ўртоғим олиши учун ишончнома олиш керак бўлар экан. Нотариусга бориб аёлим номига ишончнома қилдирмоқчи эдим, лекин нотариусдан навбат тегмаяпти. Ишочномани нотариусдан олиш шартми, бошқа чоралари борми?
ЖАВОБ.
Қонунчиликда нотариуслар тасдиқлайдиган ишочномаларга тенглаштирилган, ёки бошқа ваколатли ташкилотлар томонидан ҳам тасдиқланиши мумкин бўлган ишочнома турлари бор.
Масалан, Фуқаролик кодексининг 137-моддасига асосан:
“хат-хабарларни, шу жумладан пул ва посилкаларни олишга, иш ҳақини ҳамда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларни олишга, муаллифлар ва ихтирочиларга тўланадиган ҳақларни, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларни, шунингдек банк муассасаларидан суммаларни олиш ҳақидаги ишончнома ваколат берувчи ишлайдиган ёки ўқийдиган ташкилот, у яшайдиган уйга хизмат кўрсатувчи уй-жойдан фойдаланиш ташкилоти, ўзининг яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёхуд фуқаро даволанишда бўлган даволаш муассасасининг маъмурияти томонидан тасдиқланиши мумкин”.
Мана шу қоида ичидаги “шунингдек банк муассасаларидан суммаларни олиш ҳақидаги ишончнома” деган жумлаларга эътибор қаратинг. Яъни, фуқаро банкда очилган омонат ҳисобидаги маблағини олиш учун ўзи ишонган шахсга, яъни сиз айтганингиздек турмуш ўртоғига, дейлик фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи орқали ишочнома бериши мумкин.
Бунда ишончномани ўша фуқаролар йиғини (маҳалла) раиси имзолаб, муҳри билан тасдиқлаб беради. Бундай ишончомалар ҳам нотариус тасдиқлайдиган ишончнома билан бир хил юридик кучга эга бўлади.
Ёки фуқаро касал бўлиб, даволанишда ётган бўлса ва банкка бориш имкони бўлмаса, банкдаги пулни олиш учун, шу даволаш муассасаси раҳбари томонидан тасдиқлатилган ишончнома бериши мумкин, яқинроқ одамига. Бу амалиёт ҳам ФК 137-модда талабига тўғри келади.
Манба:Юристкадр