Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш йўлида


Нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш йўлида

Бугун, 17 июнь куни Олмалиқ шаҳрида нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Тошкент вилоят ҳокимлиги ва вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида очиқ суҳбат ташкил этилди.




Суҳбатда 250 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.




Учрашувда нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари ўз фаолиятлари давомида учраётган бир қанча муаммоларни кўтаришди ва уларни бартараф этиш масаласи мутасаддилар томонидан назоратга олинди. Шунингдек, улар томонидан фаолиятларини янада самарали ташкил этиш юзасидан билдирилган таклифлар кўриб чиқиш учун қабул қилинди.













Бу каби учрашувлар келгусида ушбу соҳа вакилларининг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирокчи ва ҳамкор сифатида уларнинг ролини янада ошириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини мустаҳкамлаш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади.