Янгиликлар
22
Янгиликлар
Тошкент вилоятида босма нашрлар сони яна биттага кўпайди – «Олтин воҳа экспресс» газетаси ташкил этилди
Тошкент вилоятида тез орада янги газета дунё юзини кўради. Куни кеча Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидан рўйхатдан ўтган газета "Олтин воҳа экспресс" деб номланади.
Муассисларнинг айтишича, газета А4 форматда, 16 саҳифагача ҳажмда бўлади. Бу газета чуқур таҳлилий мақолалар, қизиқарли саҳифалар билан ўқувчилар кўнглига кириб боришни кўзламоқда.
Газетанинг илк сони июль ойи бошларида чоп этилади. Айни пайтда обуна кампанияси бошланди.
‼️Обуна нархи - 100 минг сўм.
Бонус тариқасида, газетага обуна бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг реклама ва эълонлари ижтимоий тармоқларда ҳам чоп этилади.
Обуна бўлинг, сифатли нашрга буюртма беринг! Бинобарин, босма нашрнинг ўрнини босадиган бошқа восита йўқ.
Қўшимча маълумотлар учун:
+998 70 645 22 97
+998 91 262 81 97