Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Ҳурматли журналистлар! Сизларни 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз!


Ҳурматли журналистлар!

Сизларни 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз!

Жамиятимизда сўз эркинлигини таъминлаш, аҳолига ҳаққоний ахборотларни ўз вақтида етказиб бериш, бир сўз билан айтганда халқимизнинг маънавий дунёсини бойитиш йўлидаги масъулиятли, машаққатли ва олижаноб, айни дамда ўта шарафли фаолиятингизда катта ютуқлар тилаймиз.

Адлия органлари билан очиқ ва самарали ҳамкорлигингизни эътироф этиб, келгусида ҳам халқимизга хизмат қилиш йўлида барча куч ва ғайратимизни биргаликда сафарбар қиламиз, деган умиддамиз.

Қадрли журналистлар, барчангизни қутлуғ байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, сиҳат-саломатлик, янги ижодий ютуқлар, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаймиз!

Тошкент вилояти 
Адлия бошқармаси