Янгиликлар
30
Сўраган эдингиз
1 ИЮЛДАН ПЕНСИЯ ВА НАФАҚАЛАР ОШИРИЛАДИ
Адлияга савол:
Ассалом алайкум мен Андижон вил Олтинкул туманда яшайман 2 нафар фарзандига бокувчисин йукотганлиги ун песия олардим 613 000 сум оширилди дейилди лекин бу ой 565 000 сум олдик нега фарзандларим мактаб уквчиси 17 ва 15 ёш жавоб ун олдиндан рахмат
ЖАВОБ: Ассалому алайкум! Ҳурматли фуқаро.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 04 июндаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6241 сон Фармонига асосан пенсия ва нафақаларнинг миқдори 2021 йил 1 июлдан оширилиши кўзда тутилган.
2021 йил 1 июлдан:
- белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий этилади.
Бунда, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда 256 675 сўмдан 400 000 сўмга оширилади;
- белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 565 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори 565 000 сўмга етказилади;
- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа миқдори 315 030 сўмдан 400 000 сўмга етказилади;
- боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун қўшимча тўлов жорий этилади;
- боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори 256 675 сўмдан 400 000 сўмга оширилади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади;
- боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчи оилаларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори 400 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 150 000 сўмдан қўшилади;
- болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа ойига 513 350 сўмдан 565 000 сўмга оширилади.
Жавоб берди: Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Ҳ.Равшанов