Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Қонунчиликдаги_янгиликлар


Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби белгиланди



Ҳукумат қарори (400-сон, 29.06.2021 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди

Низомга кўра, Жамғарма Ёшлар ишлари агентлигининг юридик шахс мақомига эга бўлмаган бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобланади.

  Жамғарма маблағлари, жумладан, қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

▪️ ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни молиялаштириш;

▪️ “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлар бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг 50 фоизи (бироқ БҲМнинг 5 бараваригача) ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини компенсация қилиш;

▪️ халқаро имтиҳон тизимлари (IELTS, TOEFL, GMAT, GRE, SAT ва бошқалар) бўйича энг юқори балл тўплаган иқтидорли ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш;

▪️ ёшларга оид дастурлар, лойиҳалар, танловлар ва бошқа тадбирлар учун нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, шу жумладан, ОАВларга ижтимоий буюртма ажратиш;

▪️ “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқиш харажатларини (БҲМнинг 4 бараваригача) мазкур хусусий корхона ва ташкилотларга компенсация сифатида қоплаб бериш.