Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти такомиллашмоқда


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини тартибга соладиган қонун ҳужжатлари ижросини таъминлашда қўмитанинг назорат-таҳлил ишлари якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Тадбирда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов Ўзбекистонда истиқлол йилларида фуқароларни давлат ва жамоат ишларини бошқаришга кенг жалб қилиш, ўзини ўзи бошқаришни такомиллаштириш орқали маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишда уларнинг иштирок этиши учун ҳуқуқий асос яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Президентимиз Ислом Каримов томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида жамият ҳаётининг барча жабҳаларини, жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини модернизация қилиш ва демократлаштиришнинг янги босқичи белгилаб берилган.

Тадбир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқ ва ваколатларини янада кенгайтириш, маҳаллани аҳолини аниқ манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказига айлантириш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизимида маҳалланинг вазифаларини янада кенгайтиришга қаратилган ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини ўрганиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ташкил қилиш ва улар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга доир изчил ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида” ва “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги қонунлари қабул қилинди.

Шу билан бирга, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга ҳам алоҳида эътибор берилди. Масалан, улар компьютер техникаси ва янги мебель билан таъминланди.

Тадбирда Тошкент ва Жиззах вилоятлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид қонун ҳужжатлари ижросини ўрганиб чиққан махсус ишчи гуруҳининг ҳисоботи тингланди.

Айни пайтда мамлакатимизда 9794 фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 1165 таси Тошкент, 305 таси Жиззах, 401 таси Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган. Мазкур органлар фаолияти ёш оилаларга манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш, кўп болали оилаларга тўй ва маросимларни ўтказишда моддий кўмаклашиш, хусусий ҳамда оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ривожлантиришга қаратилган. Айниқса, улар жамоатчилик назорати соҳасидаги ишларни фаол амалга ошираётир.

Йиғилишда қайд этилган ҳудудларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доир қонун ҳужжатлари ижросини ўрганиш давомида аниқланган айрим камчиликлар ҳам муҳокама этилди.Â