Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

ЮРИДИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МАРКАЗЛАРИГА ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТАДИГАН НОМЗОДГА БЕРИЛАДИГАН ТАХМИНИЙ САВОЛЛАР РЎЙХАТИ


ЮРИДИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МАРКАЗЛАРИГА ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ
БЎЙИЧА ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТАДИГАН НОМЗОДГА БЕРИЛАДИГАН
ТАХМИНИЙ САВОЛЛАР РЎЙХАТИ


I. Умумий қонунчилик соҳаси бўйича саволлар:

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тушунчаси ва турлари. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзаро нисбати.
2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий эълон қилиш тартиби.
3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манбалар.
4. Медиация тушунчасига таъриф беринг.
5. Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқларининг кафолатлари нималардан иборат.
6. Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг турлари ва шакллари.
7. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунга биноан мурожаатларни бериш тартиби қандай?
8. Мурожаатларга қўйиладиган талаблар.
9. Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш тартиби.
10. Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналарининг ва Виртуал қабулхонасининг асосий вазифалари ва мажбуриятлари нималардан иборат.
11. Мурожаатлар бўйича иш юритиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби.
12. Мурожаатларни кўриб чиқишни тугатиш ва кўрмасдан қолдириш асослари.
13. Мурожаатларни кўриб чиқишда давлат органининг, ташкилотнинг ва мансабдор шахсларининг мажбуриятларини айтинг.
14. Ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий негилизм тушунчасига таъриф беринг.
15. Қонунларни қабул қилиш ҳамда кучга кириш тартиби.
16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий вазифаларини санаб беринг.
17. Адлия вазирлигининг тизими ҳақида маълумот беринг.
18. Фуқаролик ҳуқуқлари қандай усуллар орқали ҳимоя қилинади?
19. Фуқаролик ҳуқуқида мулк ҳуқуқини вужудга келиш асосларини айтиб беринг?
20. Сиёсий партияларни тузиш тартибини тушунтиринг.
21. Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига асосан коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат
органлари сифатида қайси органлар эътироф этилган.
22. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар ва қўшимчалар қандай тартибда киритилади?
23. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари қачон ташкил қилинди ҳамда уларнинг асосий вазифаларини айтинг.
24. “Электрон ҳукумат” тизимига тавсиф беринг.
25. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашнинг усулларини ёритиб беринг?
26. Маъмурий тартиб-таомил нима? “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонуннинг мақсади ва асосий вазифаси.
27. Давлат-хусусий шериклик ва унинг объектлари.
28. Судларга тегишлилик ва тааллуқлилик тушунчаларини ёритиб беринг. (Маъмурий судлар, Фуқаролик судлари, Иқтисодий судлар).
29. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принциплари нималардан иборат?
30. Парламент назорати деганда нимани тушунасиз?
31. Гендер тенглик деганда нима тушунасиз. Ушбу соҳани тартибга солувчи қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишсиз?
32. Ҳимоя ҳуқуқини таъминлаш асослари. (Айбсизлик презумпцияси тушунчаси).
33. Мажбурий меҳнатнинг тақиқланиши деганда нимани тушунасиз? Қандай тоифадаги ишлар мажбурий меҳнат ҳисобланмайди?
34. Референдум нима? Мамлакатимизда референдум ўтказишнинг ҳуқуқий асосларини кўрсатинг.
35. Давлат ҳокимиятининг бўлиниши принципи деганда нимани тушунасиз? Ушбу принципнинг мазмун-моҳиятига тўхталинг.
36. Конституция ва қонунларнинг устуворлиги деганда нимани тушунасиз? Мисоллар билан фикрингизни асосланг.
37. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари деганда нималарни тушунасиз? Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қандай халқаро ҳужжатлар билан танишмисиз?
38. Сиёсий ҳуқуқ ва эркинликларга нималар киради. Уларнинг қандай кўринишлари мавжуд.
39. Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларга нималар киради?
40. Мулк нима? Мулк дахлсизлиги қандай таъминланади?
41. Умуммиллий бойликлардан фойдаланиш тартиби қандай? Уларни давлат
муҳофаза этилиши қандай йўллар билан амалга оширилади?
42. Судъяларни сайлаш ва тайинлаш тартиби.
43. Жамоат бирлашмалари деганда нимани тушунасиз? Жамоат бирлашмаларининг фуқаролик жамиятини шакллантиришдаги ўрни?
44. Касаба уюшмалари нима? Касаба уюшмаларининг конституциявий-ҳуқуқий асосларини айтиб беринг.
45. Жамоат бирлашмаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш шакллари ва ҳуқуқий асосларини ёритиб беринг.
46. Маъмурий-ҳудудий тузилиш тушунчаси ва унинг тамойиллари ва маъмурийҳудудий бирликларни ўзгартириш ва тугатиш тартиби.
47. Ўзбекистон Республикасида сайлов тизимини айтиб беринг.
48. Ходимнинг асосий меҳнат ҳуқуқларини айтиб беринг.
49. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг давлат ҳокимият тизимидаги ўрни.
50. Кимлар қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга?
51. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг конституциявий-ҳуқуқий мақоми.
52. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг конституциявий-ҳуқуқий мақоми.
53. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати ва Сенат аъзосининг ҳуқуқий мақомини батафсил ёритиб беринг. Уларнинг фаолият
йўналишлари нималардан иборат.
54. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мутлоқ ваколатларига нималар киради?
55. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Олий Мажлис Сенатининг мутлоқ ваколатларига нималар киради?
56. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатларига нималар киради?
57. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатларига нималар киради?
58. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Бош вазирга ишончсизлик вотумини билдириш асоси ва тартиби қандай?
59. Жамоатчилик назоратининг субъектлари кимлар ва у қандай шаклларда амалга оширилади.
60. Суд тизими ҳақида гапириб беринг.
61. Қандай солиқ турлари мавжуд?
62. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва муомала лаёқати. Унинг вужудга келиши. Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топишга сабаб бўлган асослар
63. Юридик шахс тушунчаси ва турлари. Унинг ҳуқуқ лаёқати.
64. Маъмурий жазо турларини айтиб беринг?
65. Эмансипация нима? Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар томонидан битимларни тузиш шартлари.
66. Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келишининг қандай асослари мавжуд?
67. Даъво муддати тушунчаси. Даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблар.
68. Хусусий мулк ҳуқуқи нима? Унинг субъектлари ва объектлари?
69. Мажбурият тушунчаси ва мажбуриятнинг тарафлари.
70. Интеллектуал мулк объектлари ва уларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш.
71. Национализация ва реквизиция нима ҳамда уларнинг бир-биридан фарқлари қандай?
72. Оммавий мулк қандай мулкларни қамраб олади?
73. Муаллифлик ҳуқуқи объекти ва унинг турлари.
74. Мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш усуллари нималардан иборат?
75. Ишсиз деб эътироф этиш асослари қандай?
76. Сайловларда такрорий овоз беришни ўтказиш асослари ва тартиби қандай?
77. Сайлов қонунчилиги кўра сайлов ўтказишнинг асосий принциплари нималардан иборат?
78. Сайлов қонунчилиги кўра Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш тартиби қандай?
79. Сайлов қонунчилиги кўра Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларга қўйиладиган талаблар қандай?
80. Сайлов қонунчилиги кўра Маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодларга қўйиладиган талаблар нималардан иборат?

II. Касб фаолиятига боғлиқ қонунчилик соҳаси бўйича саволлар:


1. Юридик хизмат ходими қандай ҳуқуқларга эга. Кимлар юридик хизмат ходими бўлиши мумкин?
2. Юридик хизмат ходимининг мажбуриятлари нималардан иборат?
3. Юридик хизмат ходими судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан қанча миқдорда мукофотланади?
4. Кимлар юридик хизмат ходими бўлиши мумкин. Юридик хизмат ходими бўлиш учун номзодга қандай талаблар қўйилган?
5. Хўжалик шартномасига қўйилган асосий талаблар нималардан иборат?
6. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлар билан келишиш тартиби қандай?
7. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходими стажировка ўташининг мақсади нима ва унинг муддати қанча?
8. Қандай ҳолларда даъво муддатининг ўтиши тўхтатилади?
9. Битимлар тушунчасига таъриф беринг. Битимларнинг қандай турлари мавжуд? Шартнома билан битимнинг фарқи.
10. Даъво муддати жорий қилинмайдиган талабларни санаб ўтинг?
11. Мажбурият тушунчаси ва кимлар мажбуриятнинг тарафлари бўла олади?
12. Юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби қандай?
13. Юридик хизмат фаолиятини тартибга солувчи асосий қонун ҳужжатларини қайсилар?
14. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисидаги Қонунига талабномани кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари қандай? 
15. Қандай ҳолларда юридик хизмат ходимини лавозимдан озод этиш масалаларини келишиш адлия органи томонидан рад этилади?
16. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш тартиби қандай?
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон қарорига асосан юридик хизмат ходимларига қандай имтиёзлар яратилган?
18. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш тартиби қандай?
19. Юридик шахс ваколатхона ва филиалларини бир-биридан фарқли жиҳатлари?
20. Хўжалик юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқини бир-биридан фарқи?
21. Кредит шартномаси нима ва унинг шакллари қандай?
22. Контрактация шартномаси деганда нимани тушунасиз?
23. Лизинг шартномаси тушунчаси. Унинг объекти ҳамда субъектларига нималар киради?
24. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш асослари, тартиби ва унинг оқибатлари деганда нимани тушунасиз?
25. Шартнома шартларини бажармаганлик учун жавобгарлик.
26. Гаров тушунчаси ва унинг вужудга келиш асослари?
27. Қурилиш пудрати шартномаси нима?
28. Олди-сотди шартномаси деганда нимани тушунасиз?
29. Ишончнома тушунчаси ва унинг шакли.
30. Фуқаролик ишларини кўришда даъвонинг баҳоси нималарга асосан белгиланади?
31. Қандай ҳолларда фуқаролик суди иш юритишни тўхтатиб туриши шарт?
32. Қайси ҳолларда фуқаролик ишлари бўйича суд аризани қабул қилишни рад этади?
33. Мажбуриятни таъминлаш усуллари.
34. Хўжалик шартномасининг тарафлари ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?
35. Хўжалик шартномасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби қандай?
36. Кўчмас мулкни сотиш шартномаси нима ва унинг шакллари қандай?
37. Мулк ижараси шартномаси ва унинг объектлари нима?
38. Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси деганда нимани тушунасиз?
39. Маҳсулот етказиб бериш шартномаси ва унинг амал қилиш муддати.
40. Юридик хизмат кўрсатиш марказларини асосий йўналишлари нималардан иборат?
41. «E-huquqshunos» электрон тизими қандай имкониятлар яратади?
42. Юридик хизмат кўрсатиш марказ ходимларининг мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби қандай?
43. Юридик хизмат кўрсатиш марказларининг асосий вазифалари нималардан иборат?
44. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизаси қандай тартибда амалга оширилади?
45. Юридик хизмат кўрсатиш марказлари қандай ҳуқуқларга эга?
46. Юридик хизмат кўрсатиш марказларининг мажбуриятлари нималардан иборат?
47. Юридик хизмат кўрсатиш марказларининг ходими томонидан шартномавийҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, суд процессларида вакил сифатида қатнашиш тартиби қандай?
48. «E-qaror» электрон тизими орқали қандай турдаги ҳужжатлар қабул қилинади?
49. «E-qaror» электрон тизимини четлаб ўтган ҳолда қабул қилинган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли қарорлари ва фармойишлари ҳуқуқий оқибати
қандай?
50. «E-qaror» электрон тизимидан фойдаланишда Адлия вазирлигининг ваколатлари нималардан иборат?
51. Қандай турдаги ҳужжатлар «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилинишига йўл қўйилмайди?
52. Ҳужжатлар лойиҳаларини «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилиш (чиқариш), рўйхатга олиш ва эълон қилиш тартиби қандай?
53. Ишга қабул қилишда дастлабки синов деганда нимани тушунасиз? Кимларга нисбатан дастлабки синов муддати қўлланилмайди?
54. Ишдан четлаштириш деганда нимани тушунасиз ва тартиби қандай?
55. Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тушунтириб беринг.
56. Қандай омиллар ҳуқуқни қўлловчиларга асоссиз равишда кўриб чиқишнинг кенг доирасини ёки умумий қоидалардан чиқувчи истисноларни асоссиз қўллаш имкониятини белгиловчи коррупциявий омиллар ҳисобланади?
57. Меҳнат қонунчилиги бўйича аёлларга берилган имтиёзларни санаб беринг?
58. Меҳнат шартлари деганда нима тушунилади, қайси ҳолларда иш берувчи меҳнат шартларини ходимнинг розилигисиз ўзгартиришга ҳақли?
59. Меҳнат қонунчилиги бўйича қандай таътиллар мавжуд ва уларни бериш тартиби тушунтиринг.
60. Қайси ҳолларда меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинганида касаба уюшмаларининг розилиги олинмайди?
61. Меҳнат шартномасининг тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича бекор қилиниши.
62. Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйилади?
63. Интизомий жазо чораларининг турлари ва интизомий жазонинг қўлланиш ва амал қилиш муддати.
64. Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш тартиби.
65. Қандай ҳолатлар бўйича шахс фуқаровий даъвогар деб эътироф этилади?
66. Фуқаровий даъвогарнинг ҳамда фуқаровий жавобгарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?
67. Қайси ҳолларда фуқаролик суди иш юритишни тўхтатиб туриши шарт?
68. Фуқаролик процессида аризани кўрмасдан қолдириш асослари.
69. Фуқаролик ишлари бўйича судда иш юритишни тугатиш асослари ва тартиби.
70. Қайси ҳолларда фуқаролик ишлари бўйича суд аризани қабул қилишни рад этади?
71. Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳал қилув қарори мазмуни.
72. Иқтисодий судга бериладиган даъво аризасининг шакли ва мазмуни.
73. Иқтисодий суд даъво аризасини қабул қилишни қайси ҳолларда рад этади.
74. Шартнома бўйича (ихтиёрий) вакиллик нима?
75. Давлат бошқарув органи ҳамда хўжалик бошқарув органларининг ўзаро фарқи.
76. Битимларнинг ҳақиқий эмаслиги деганда нимани тушунасиз ва унинг ҳуқуқий оқибатлари?
77. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг орқага қайтиш кучи.
78. Суд томонидан алоҳида иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган ишларни санаб беринг?
79. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш оид талаблар қандай?
80. Илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан қайта кўриб чиқиш деганда нимани
тушунасиз?