Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Қонунчиликдаги_янгиликлар


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ташкил этилди 



“Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6262-сон, 15.07.2021 й.) қабул қилинди.

 Фармон билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси негизида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ташкил этилди.

 “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ ва ҳудудий “Агрокимёҳимоя” АЖ Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш бўйича давлат комиссияси тугатилди.

 2024 йил 31 декабргача:
 
 қуйидагилар Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация қилинади:

10 млрд сўмдан, фоизи Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 баробаридан ошмайдиган миллий валютадаги кредитлар учун фоиз харажатлари, Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 7 фоиз пунктдан кўп бўлмаган қисми;

банклар томонидан эквиваленти 10 млрд сўмдан ошмайдиган хорижий валютада ажратиладиган кредитлар учун – банклар фоиз ставкасининг 30 фоизигача, бироқ 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда фоиз;

кредит таъминотининг 50 фоизигача, бироқ 10 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кафиллик тақдим этади.