Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Адлия_хабари


 Жорий йилнинг 16 июлида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) вабосининг кенг тарқалиши олдини олиш бўйича фатвоси эълон қилинди (http://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/27825-zbekiston-musulmonlari-idorasi....


Унга кўра:


 пандемия янада авж олмаслиги мақсадида Қурбон ҳайити намози ўқилмайди, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилади;


 жума намозлари ҳам вақтинча ўқилмайди. Бошқа намозлар карантин талабларига риоя қилиб, масжидларнинг очиқ саҳнларида адо этилади;


иситма, йўтал аломатларини ҳис қилганлар, кексалар ва кичик ёшдагиларга жамоат намозларида иштирок этиш тавсия этилмайди;


кексалар ва беморлардан хабар олиш ва ҳайит билан табриклаш ва бошқа анъаналарни телефон орқали амалга ошириш тавсия этилади;


жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида, хонадонларда ўқилади.