Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

фермерга_мадад


ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИДА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ



 Фермер хўжалигида меҳнат муносабатлари, яъни, ходимларни ишга олиш, уларга иш ҳақи тўлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларига, биринчи навбатда, фермер хўжалиги раҳбари масъул ҳисобланади.

 Фермер хўжалиги (иш берувчи) ва унинг ходимлари ўртасидаги меҳнатга оид муносабатлар меҳнат шартномаси (контракти) билан тартибга солинади.

 Фермер хўжалигидаги иш тартиби хўжалик бошлиғи томонидан белгиланади. Фермер хўжалиги ходимларининг меҳнат фаолияти ҳисобини олиб бориш хўжалик бошлиғи томонидан ташкил этилади.

 Фермер хўжалиги ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тарафларнинг келишувига кўра пул ҳамда натура тарзида, қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг (https://lex.uz/docs/4514781) биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлмаган миқдорда белгиланади.