Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Сўраган_эдингиз


НОГИРОНЛИГИ БОР ШАХСЛАРНИНГ ИМТИХОНЛАРНИ ТОПШИРИШИ

 Адлияга савол:
 Assalom alekum 1 guruh nogironligi bolgan abiturient imtixonlarni qanday topshiradi agar u test otkaziladigan joyga bora olmasa hamda ularga o'zi tanlagan OTM ga kirishi uchun qanday imtiyozlar bor.

ЖАВОБ: Ассалому алайкум! Ҳурматли фуқаро.

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 417-сонли “Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги (https://www.lex.uz/docs/3765153#3771754) Қарорига асосан Олий таълим муассасаларига қўшимча квота асосида ўқишга қабул қилинадиган шахслар тоифасига I ва II гуруҳ ногиронлари, шунингдек ногирон болалар киритилган. 
    Бу учун умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси (академик лицей, касб-ҳунар коллежи)ни тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги тўғрисида белгиланган тартибда берилган шаклдаги маълумотнома тақдим этилиши лозим бўлади.
    Кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган балл тўплаган ногиронлиги бўлган шахслар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда, қўшимча икки фоизли давлат гранти квоталари доирасида талабаликка тавсия этилади.
     Вазирлар Маҳкамасининг қайд қилинган қарорига асосан олий таълим муассасасининг қабул комиссияси томонидан кириш имтиҳонлари ўтказиладиган бино ва аудиторияларда ногиронлиги бўлган шахслар учун зарур шарт-шароитлар яратилади.

Сизнинг ҳолатингизда амалдаги талабларга асосан имтихон бўладиган жойга бориш талаб этилади.

Жавоб берди: Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Ҳ.Равшанов