Янгиликлар
25
Қонунчиликдаги_янгиликлар
Фармонга (https://t.me/huquqiyaxborot/10082) кўра, 2022 йил 1 январдан жисмоний шахсларга айрим фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи малака сертификатларини бериш ҳамда уларни ушбу мақсадда аттестациядан ўтказиш учун мурожаатлар электрон шаклда қабул қилинади.
Бунда имтиҳон жараёнлари узлуксиз видеотасвирга (овозли) туширилади ва видеотасвир камида бир йил сақланади.
2021 йил 1 ноябргача “Электрон ҳукумат” тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш ягона ахборот тизимининг (OneID) янги талқини ҳамда унинг мобиль иловаси ишлаб чиқилади.
Бунда, масофавий идентификация қилишни йўлга қўйиш, давлат хизматидан фойдаланишда шахсни мобиль алоқа телефони орқали тасдиқлаш, давлат хизматларини кўрсатиш ҳолати тўғрисида абонентларга SMS-хабар юбориш имконияти яратилади.
2022 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 2022 йил 1 июлдан эса бутун республика ҳудудида ўлимни қайд қилиш бўйича қуйидагилардан иборат композит хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилади:
тиббиёт бирлашмаси ходими вафот этганлик тўғрисидаги маълумотномани расмийлаштириб, “Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали электрон шаклда ФҲДЁ органига юборади.
ФҲДЁ органи маълумотнома келиб тушгандан сўнг 1 иш куни мобайнида шахснинг ўлимини “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизимида қайд қилиб, QR-код орқали тасдиқлайди;
ФҲДЁ органи вафот этган шахснинг яқин қариндошлари аризасига асосан уларга вафот этганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини гербли гувоҳномада экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб беради ёки почта алоқаси орқали аризада кўрсатилган манзилга юборади.