Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Қонунчиликдаги_янгиликлар


Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилади



“Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5198-сон, 26.07.2021 й.) қабул қилинди.

  Қарорга кўра, 2021–2022 йиллар давомида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибида 35 та Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари босқичма-босқич ташкил этилади. 

  Жумладан, қуйидагилар Марказларнинг асосий вазифалари ҳисобланади: 

  қўшма шикастланишлар ҳамда ўткир қон-томир касалликлари билан тиббий ёрдамга муҳтож беморларга шошилинч ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш;
ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги мавжуд беморларга гемодиализ хизматини кўрсатиш.

  Марказларга:

  ҳудудлардаги аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда, шошилинч тиббий ёрдам ва умумий жарроҳлик бўлимларининг умумий ўринлари сони доирасида 50 тадан 60 тагача ўринлар ажратилади;

  ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасалари штат бирликлари доирасида қўшимча нейрохирург, невролог, кардиолог, анестезиолог-реаниматолог ва бошқа штатлар киритилади.

  Қарорга кўра, 2021–2023 йилларда болалар, туғиш ёшидаги, ҳомиладор ва бола эмизувчи аёлларни профилактик махсус препаратлар билан бепул таъминлаш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

  Мазкур дастурни амалга ошириш учун жами харажатлар миқдори 264,5 млрд. сўмни ташкил этади. 

  Шунингдек, 2021/2022 ўқув йилидан ОТМда нефрология ва гемодиализ кафедралари фаолияти йўлга қўйилади.