Янгиликлар
30
Биласизми
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИ ЧЕТ ЭЛДА ҲИМОЯ ҚИЛИНИШИ
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлат ҳимоясидадир. Чет элдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг хориждаги ваколатхоналари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун мурожаат қилишлари мумкин.
Дипломатик ваколатхона раҳбари ўзи ишлаб турган давлатда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий йўлни самарали давом эттириш, мамлакат манфаатларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда илгари суришни таъминлайдиган Ўзбекистон Республикасининг олий расмий вакили ҳисобланадилар.
Муаммоли масалалар юзага келганда, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик идораларига мурожаат қилиш мумкин.
Хорижга чиқаётган фуқароларга чиқиш режалаштирилаётган давлатга хорижий фуқароларнинг кириши тўғрисидаги маълумотларни олдиндан ўрганиши тавсия этилади. Бунда ўша давлатнинг дипломатик ёки консуллик идораси веб-саҳифасидан ахборот олиш мумкин.
Шунингдек, хорижга чиқишдан олдин ўша давлатдаги Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхонаси ва консуллик идорасининг манзили ва телефон рақамларини билиб олиш тавсия этилади. Чунки бу идоралар хорижда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича зарур чораларни кўрадилар.