Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

“Муллифлик ҳуқуқ- давлат ҳимоясида”


“Муаллифлик ҳуқуқи- давлат ҳимоясида”


Мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани  каби муаллифлик ҳуқуқи соҳасида ҳам ислохотлар изчиллик билан олиб борилмоқда.

    Муаллифлик ҳуқуқи химоя қилиш нафақат фан, санъат ва адабиёт соҳасини ривожлантиришда хизмат қилади, балки ижтимоий ва иқтисодиёт соҳаларда ҳам маълум натижаларни беради.

   Авваламбор шуни айтиш керакки, ижодий меҳнати билан асар яратган жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, ва уни бузганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят  кодексларида маълум ҳуқуқий асослар мавжуд. Масалан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1771-моддасида «Муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш» учун маъмурий таъсир чораси белгиланган.

    Ҳозирги глобал ривожланиш жараёнида ахборот алмашинув суръати кескин ошиб бормоқда. Ижтимоий тармоқлар, интернет нашрларида чоп этилаётган асарлар муаллифлик ҳуқуқи бузилган ҳолда бошқа сайтларда чоп этилмоқда. Шундай экан, асар муаллифининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қонунчилигимиз глобал ривожланиш жараёни билан тенгма-тенг юриши керак.

    Шу мақсадда, жорий йилнинг 20 август санасида қабул қилинган “Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонуннига  интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнига тезкор экспертизани жорий этиш, интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш муддатларини қисқартириш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасида мулкий ҳуқуқлар ҳимоя муддатини узайтириш нормалари ўз аксини топган. Шунингдек, лойиҳага муаллиф вафотидан кейин муаллифлик ҳуқуқлари ҳимоя муддатини 50 йилдан 70 йилга ошириш тўғрисидаги норма киритилди.

Айтиш жоизки, бу муаллифнинг камида иккита авлоди яшаган давр мобайнида унга тегишли бўлган мулкий ҳуқуқлар ҳимояси таъминланишига хизмат қилади.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими

бошлиғи Ҳ.Равшанов