Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Сўраган_эдингиз


МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТ

1.Масъулияти чекланган жамият нима?

   Бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорларда улушларга бўлинган хўжалик жамияти масъулияти чекланган жамият деб ҳисобланади. Масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар.
Масъулияти чекланган жамиятнинг ўз ҳиссасини тўла қўшмаган иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича ҳар бир иштирокчи ҳиссасининг тўланмаган қисмининг қиймати доирасида солидар жавобгар бўладилар.


2.Масъулияти чекланган жамият директори қандай тартибда тайинланади?

Жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи (директор) жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан жамиятнинг уставида белгиланган муддатга сайланади. Жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи унинг иштирокчилари бўлмаганлар орасидан ҳам сайланиши мумкин.

Жамият ва унинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахс ўртасидаги шартнома жамият номидан жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахс сайланган умумий йиғилишдаги раислик қилувчи шахс томонидан ёки жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори билан ваколат берилган жамият иштирокчиси томонидан имзоланади.

3.Масъуляти чекланган жамият таъсисчиси битта бўлганда директор қандай тартибда тайинланади?

Бир иштирокчидан таркиб топган жамиятда жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ваколатлари жумласига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар жамиятнинг ягона иштирокчиси томонидан якка тартибда қабул қилинади ва ёзма равишда расмийлаштирилади.

Жавоб берди: адвокат Ш.Ҳамраев