Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Сўраган_эдингиз


КРЕДИТНИ ҚАЙТАРМАСЛИК ОҚИБАТЛАРИ

Адлияга савол:
Savolim imtiyozli kredit olganman ikki oylik to'lovni qilmadim imkonim bolmaganligi uchun nima bo'lishi mumkin?

ЖАВОБ: Ассалому алайкум! Ҳурматли фуқаро.

Кредит шартномаси бўйича бир томон – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (қарз берувчи) шартномада назарда тутилган миқдор ва шартлар бўйича бошқа томонга (қарз олувчига) маблағ (кредит) беришни ва қарз олувчи олинган пул миқдорини қайтариш ва унга фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.

Кредитнинг гаров таъминоти – бу қарздор ва кредитор (банк) ўртасидаги мажбуриятларни таъминлаш усули.
Қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан бошқа кредиторларга қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига ҳақли.

Сизнинг ҳолатингизда банк фоиз ва асосий қарзни тўлашнинг ҳар бир кечиктирилган куни учун банк пеня ҳисоблайди.
Агар қарздор кредитни қайтариш мажбуриятларини бажармаса, банк қарздорга гаровга қўйиладиган мулкка мажбурий ундирувни қаратиш тартиби бошлангани ҳақида хабар беради.

Жавоб берди: Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Ҳ.Равшанов