Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Сайлов янгиликлари



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ САЙЛОВ ОКРУГИ ТУЗИЛДИ


2021 йил 9 август куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича сайлов округларини тузиш ва оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари кўриб чиқилди ва тегишли қарор қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ,  10-Тошкент вилоят сайлов округи  тузилиб, сайловчилар сони – 1 877 107 нафар, Тошкент вилояти чегараси доирасида белгиланди. Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил –“Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг “Тошкенттелеком” Тошкент вилояти филиали биноси, Нурафшон шаҳри, Бобур кўчаси, 1-уй деб эълон қилинди. 

Маълумот учун: Сайлов кодексига асосан Сайлов округларининг рўйхатлари уларнинг чегаралари, сайловчилар сони ва округ сайлов комиссияларининг жойлашган ери кўрсатилган ҳолда сайловдан камида етмиш беш кун олдин Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинади.