Янгиликлар
11
Биласизми
АҲОЛИНИНГ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛДИ
“Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, 2021 йил 1 ноябрдан:
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва (ёки) my.gov.uz орқали давлат хизматларини кўрсатишда давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида ЧЕГИРМА ҚЎЛЛАНИЛАДИ.
ДХМлари, “Лицензия” АТ ҳамда my.gov.uz орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари белгиланган муддатидан 3 иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилганда, тўловларнинг 50 фоизи уларга 1 иш кунида ҚАЙТАРИЛАДИ.
2022 йил 1 январдан 8 та давлат хизматларини кўрсатишда тўловлар миқдорлари КАМАЙТИРИЛАДИ.
ШУ ва бошқа янгиликлар билан батафсил ушбу роликда танишинг!