Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Биласизми


ЁШГА ДОИР ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ



Пенсия олиш ҳуқуқига эркаклар 60 ёшда ва иш стажи 25 йил бўлганда, аёллар эса 55 ёшда ва иш стажи 20 йил бўлганда эга бўладилар.

Ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлганда, аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда муддатидан олдин пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Пенсия тайинлаш муддатлари

пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб 60 кунгача мурожаат қилинса – пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган, яъни пенсия тайинлаш ёшига етган ва иш стажига эга бўлган кундан бошлаб;

60 кунлик мурожаат қилиш муддати ўтказиб юборилганда мурожаат қилинган кундан бошлаб тайинланади.

Пенсия тайинлаш учун Пенсия жамғармасининг бўлимига мурожаат қилиш мумкин:

ишлаётганлар - ташкилот маъмурияти орқали;

деҳқон хўжаликлари аъзолари, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчилар - мустақил равишда ариза билан;

ишламайдиган фуқаролар - мустақил равишда ариза билан.

Пенсия тайинлашда тақдим этиладиган ҳужжатлар

иш стажини, хамда махсус иш стажини тасдиқловчи ҳужжат;

иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома;

Пенсия тайинлашда зарурат туғилса, бошқа ҳужжатлар ҳам талаб этилиши мумкин.