Янгиликлар
14
Қонунчиликдаги_янгиликлар
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг ҳудудий филиаллари ташкил этилди
“Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда иқтисодий тадқиқотлар сифати ва ролини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5223-сон, 13.08.2021 й.) қабул қилинди
Қарорга кўра, Президент Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ)га қўшимча вазифалар юклатилди.
Марказ, жумладан, ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини жадаллаштиришга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларини илмий асосланган таклиф ва тавсиялар билан доимий равишда таъминлаб боради.
Қарор билан Марказ тузилмасида қуйидагилар ташкил этилди:
Саноат кластерлари фаолиятини ривожлантириш шўъбаси;
IT-технологияларни жорий этиш ва маълумотлар базасини интеграциялаш шўъбаси;
Жамоатчилик билан алоқалар ва маркетинг шўъбаси.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида Марказнинг ҳудудий филиаллари тузилди.