Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Биласизми




Ишончнома талаб қилинмайди дегани уни расмийлаштириш керакмас дегани эмас 



2021 йил 1 сентябрдан ҳайдовчилардан ишончноманинг сўралмаслиги, ҳайдовчилар ишончнома расмийлаштирмаса ҳам бўлади дегани эмас.

Яъни, ҳайдовчилар худди аввалгидек, ишончномани нотариус орқали расмийлаштиради, Фақат ишончномани ёнида олиб юрмаса ҳам бўлади. Чунки 2021 йил 1 сентябрдан ишончномаларни ЙПХ ходимлари электрон тизим орқали мустақил текширади.

Ишончнома билан бир қаторда техник кўрикка оид ва “тонировка” бўйича ҳужжатларнинг мавжудлиги ҳам электрон тарзда текширилади.

 Демак, ҳайдовчи ушбу ҳажжатларни ҳам ёнида олиб юриши шарт эмас.