Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Қонунчиликдаги_янгиликлар


Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режим жорий қилинади


 
“Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режимни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5234-сон, 26.08.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, экспериментал инновацион тадқиқотлар доирасида Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режим жорий қилинади. 

 Махсус режим Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг (IT-парк) алоҳида бўғини бўлиб, унинг иштирокчилари IT-парк резидентлари ҳисобланади ва улар ўз фаолиятини экстерриториаллик принципи асосида амалга оширади.

 Қарорга кўра, махсус режим талабгорлари учун тажриба-синов лойиҳалари доирасида фаолиятга рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатларни тезлаштирилган ва соддалаштирилган ҳолда олиш тизими жорий қилинади. Бунда:

 аризалар 5 иш куни ичида тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилади;
 рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатларни олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати ваколатли давлат органи томонидан қисқартирилади;
 тегишли ҳужжатларни олиш учун белгиланган тўлов миқдорлари 2 бараварга камайтирилади.

 Махсус режим иштирокчиларига тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш доирасида IT-парк резидентларига берилган имтиёзлар ва преференциялар татбиқ этилади (https://lex.uz/docs/3249651)

 Ўз ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга кетган харажатлари тегишли тартибда (https://lex.uz/docs/5045889) давлат томонидан компенсация қилинади. 

 Махсус режим фаолиятининг муддати 5 йилни ташкил этади. 

Тажриба-синов лойиҳалари 1 йилдан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.