Янгиликлар
14
Сайлов_2021

Эндиликда вилоят бўйича 963 та сайлов участкаси фаолият кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.
Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтган ушбу йиғилишда, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг маъмурий ҳудуди ўзгариши муносабати билан қуйидаги — Зангиота, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Қибрай туманларидаги 25 та сайлов участкалари тугатилди.
Жумладан, Зангиота туманидаги 303-, 304-, 305-, 306-, 309-, 310-, 311-, 312-, 313-, 314-; Юқори Чирчиқ туманидаги 703-; Ўрта Чирчиқ туманидаги 834-, 835-, 836-; Қибрай туманидан 897-, 904-, 905-, 906-, 907-, 908-, 909-, 910-, 911-, 912, 913-сайлов участкалари ҳудуд рўйҳатидан чиқарилди.
Қабул қилинган қарорга кўра, ҳудудларда тугатилаётган 25 та сайлов участкалари ва участка сайлов комиссияларининг шахсий таркиби ҳақидаги барча маълумотлар 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссиясига тақдим этиладиган бўлди.