Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Биласизми


ҲИМОЯ ОРДЕРИ - бу тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга давлат ҳимоясини тақдим этувчи ҳужжат ҳисобланади. Ҳимоя ордерини расмийлаштириш ваколати профилактика инспекторига берилган.

Аниқланган ёки келиб тушган барча зўравонлик ҳолатлар юзасидан маълумотлар ҳудудий профилактика инспектори томонидан ўрганиб чиқилиб, 24 соат ичида ҳимоя ордери бериш чоралари кўрилади. Ҳимоя ордери 30 кун муддатга берилиб, шу муддат ичида ҳавф бартараф этилмаса, уни узайтириш бўйича мурожаатга асосан, яна 30 кун муддатга берилади.

Қуйидагилар ҳимоя ордерини бериш учун асос ҳисобланади:

тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати;

жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарлар;

тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш ҳолатларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши;

давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан олинган материаллар.