Янгиликлар
17
Биласизми
ИСТЕЪМОЛЧИНИНГ АСОСИЙ ҲУҚУҚЛАРИ
Истеъмолчи - бу маҳсулот, иш ёки хизматни шахсий истеъмол ёки фойда олиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда сотиб оладиган ёки буюртма қиладиган фуқаро.
Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
(https://lex.uz/docs/4704#4748) товар (иш, хизмат) ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш;
товар (иш, хизмат)ни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлиши;
товар (иш, хизмат)нинг хавфсиз бўлиши;
ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфли нуқсони бўлган товар (иш, хизмат), шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ғайриқонуний ҳаракати
(ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий зиён, маънавий зарарнинг тўлиқ ҳажмда қопланиши;
бузилган ҳуқуқлари ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга, бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат этиш;
истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмаларини тузиш.
Даъволар, агар қонунларда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, жавобгар, истеъмолчи жойлашган ердаги ёки зарар етказилган жойдаги судга тақдим этилади.
Истеъмолчилар ўз ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ даъволар бўйича, шунингдек, товар (иш, хизмат)лар хавфсиз бўлиши уларнинг сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат органлари, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари истеъмолчининг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) манфаатларини кўзлаб қўзғатиладиган даъволар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинадилар.