Янгиликлар
21
Сайлов_2021




Хабарингиз бор, 20 сентябрдан Президент сайловига номзодларнинг сайловолди ташвиқотига старт берилган эди.
Айни пайтда Нурафшондаги Ёшлар Марказида Президентликка ЎзЛиДЕПдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Раъно Турдибоева ОАВ вакиллари учун брифинг бўлиб ўтяпти.
Брифингда сайловолди ташвиқотларига старт берилгани ва номзоднинг сайловолди дастури ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, ишончли вакил сайлов жараёнларида ўз олдида турган долзарб вазифаларига тўхталиб ўтилди.