Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Биласизми


16 ЁШГАЧА БЎЛГАН БОЛАЛАРНИ НОГИРОН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА ТИББИЙ ХУЛОСА БЕРИШ ТАРТИБИ



16 ёшгача бўлган ногирон болалар деганда жисмоний, ақлий, руҳий ёки сенсор (сезги) нуқсонлари борлиги туфайли турмуш фаолияти чекланганлиги муносабати билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ногирон деб топилган ҳамда ижтимоий ёрдамга ва ҳимояга муҳтож шахслар тушунилади.

Болаларни ногирон деб топиш уларнинг қонуний вакиллари — ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг доимий яшаш жойидаги туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларида фаолият кўрсатаётган тиббий-маслаҳат комиссияси (ТМК) томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

МК томонидан бериладиган болаларни ногирон деб топиш тўғрисида тиббий хулоса болаларга ижтимоий нафақа тайинлашга асос бўлади.

Айрим ҳолларда ногирон болаларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар паспорти бўйича рўйхатда турган жойларда яшамасдан бошқа жойларда ҳам яшашлари мумкин. Мазкур ҳолатда болаларнинг тиббий ҳужжатлари яшаш жойидаги тиббий муассасадаги ТМКга тақдим этилиб, тиббий хулоса расмийлаштирилади ва паспорт бўйича рўйхатда турган жойидаги ТМК томонидан ҳам тасдиқланади.

1 йил муддатга ногиронлик белгиланадиган касалликларнинг номлари

 (https://lex.uz/docs/1518584#1518715)2 йил муддатга ногиронлик белгиланадиган касалликларнинг номлари

 (https://lex.uz/docs/1518584#1518717)Ногирон болаларга протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситалари бериш учун асос бўлувчи тиббий кўрсатмалар