Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Биласизми


ТУҒИЛГАНЛИК ҲАҚИДАГИ ДАЛОЛАТНОМА  ЁЗУВИНИ ТИКЛАШ



Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари бу ёзувлар кимга нисбатан тузилган бўлса фақат ана шу шахсларнинг аризасига кўра тикланади.

Агар 16 ёшгача бўлган боланинг туғилиши ҳақидаги ёзув йўқолган бўлса ёзув боланинг ота-онаси, васийси, ҳомийси, болалар муассасаси маъмуриятининг аризасига биноан тикланади.

Агар далолатнома ёзувининг иккала нусхаси ҳам йўқолган бўлса, у ҳолда далолатнома ёзувини тиклаш 16 ёшга тўлган фуқаронинг шахсий аризасига кўра унинг яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.

Қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

далолатнома ёзувини тиклаш тўғрисида белгиланган намунадаги ариза;
Агентлик ббошқармаси идоравий ФҲДЁ архивининг ариза берувчининг туғилган жойи бўйича далолатнома ёзувининг йўқлиги ёки йўқолганлиги (йўқолганлик сабаларини кўрсатган ҳолда) ҳақидаги маълумотномаси;
ариза берувчи паспортининг нусхаси;
ота-онасининг паспортлари нусхалари, агар ота-онаси вафот этган бўлса, уларнинг ўлими ҳақидаги маълумотномалар;
никоҳ тузилганлиги ҳақидаги (ота-онасининг ва ўзининг) маълумотномалар;
ота-оналарининг ҳужжатлари бўлмаганда, ака-укалари, опа-сингилларининг (улар бўлса) туғилганлик тўғрисидаги маълумотномалар.

Далолатнома ёзувини тиклаш ҳақидаги ариза ФҲДЁ органи томонидан 1 ой мобайнида кўриб чиқилиши керак.

Узрли сабаблар (далолатнома ёзувини тиклаш учун асосланганликни тасдиқловчи ёзувлар нусхалари ва бошқалар олинмаганлиги) мавжуд бўлганда аризани кўриб чиқиш муддати ФҲДЁ мудири томонидан 1 ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин ва бу ҳақда ариза берувчига хабар қилинади.

Ёзувни тиклашдан манфаатдор тарафлар ўртасида низо бўлса, ёзувни тиклаш суд тартибида амалга оширилади.