Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Биласизми


"ОЧИҚ БЮДЖЕТ" АХБОРОТ ПОРТАЛИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ



Ўзбекистонда янгиланган «Очиқ бюджет» портали ишга туширилди. Унда давлат бюджети ва қарзи бўйича маълумотлар эълон қилиб борилади. Плафтормада «Ташаббусли бюджет» бўлими яратилган. У орқали фуқаролар инфратузилмани яхшилаш, хиёбонлар, болалар ва спорт майдончалари, ички йўлларни қуриш, мактабларни таъмирлаш ва жиҳозлаш ҳамда бошқа масалалар бўйича лойиҳаларни таклиф этиб, маҳаллий бюджетнинг тақсимланишида иштирок этишлари мумкин. 

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2021 йил 13 апрель кунидаги қарори билан (ПҚ-5072) фуқаролар бюджетни шакллантириш жараёнларини нафақат назорат қилиши, балки бюджет маблағларини шакллантириш жараёнидан бошлаб уларни сарфлашда қатнашиши учун ҳам имконият яратилди.

Аввало, 18 ёшдан катта бўлган ташаббускор фуқаролар (бир киши ёки гуруҳ бўлиб) лойиҳа таклиф қилишлари керак. Ушбу лойиҳалар экспертизадан ўтказилади ва саралашдан ўтади, кейинчалик эса оммавий овоз беришга қўйилади. Энг яхши лойиҳалар молиялаштирилади.

Туманлар (шаҳарлар) ҳокимиятлари аҳолини маҳалла, ОАВ, «Очиқ бюджет» портали ва бошқа манбалар орқали лойиҳа бўйича ариза топширишнинг тасдиқланган мезонлари ва муддатлари ҳамда бошқа шартлари ҳақида хабардор қилишлари керак.

Лойиҳалар бўйича аризаларни йилда икки маротаба топшириш мумкин — февраль ва июль ойларида (2021 йилда 1 июлдан 1 августга қадар).

Фуқаролар маҳалла, аҳоли пунктлари ва тумандаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича лойиҳалари билан Openbudget.uz (https://openbudget.uz/boards/3?stage=4&page=1) платформаси орқали мурожаат қилишлари мумкин. Масалан, шаҳар инфратузилмасини яхшилаш, хиёбонлар, болалар ва спорт майдончаларини қуриш, экология вазият ва сув таъминотини яхшилаш, кўча чироқларини таъмирлаш ва ўрнатиш, мактабларни таъмирлаш ва жиҳозлаш ва ҳоказо. Бунинг учун ушбу сайтда рўйхатдан ўтиб, шахсий кабинет орқали формани тўлдириб юбориш мумкин.

Лойиҳаларни саралаш билан ишчи комиссия шуғулланади. Унинг таркибига ҳокимнинг биринчи ўринбосари (комиссия раиси), қурилиш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари, халқ депутатлари кенгаши вакили, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари — ҳоким ўринбосари, ҳокимиятнинг молия бўлими бошлиғи, ҳокимиятлар қошидаги жамоатчилик кенгаши ва нодавлат нотижорат такшилотлар вакиллари киради.

Комиссия лойиҳаларни мезонларга мувофиқлиги бўйича текширади, уларни иқтисодий ва техник экспертизадан ўтказади, шунингдек, у ёки бу лойиҳани тасдиқлаш учун рад жавобини ариза топширувчига тушунтириб беради.

Кейин ишчи комиссия танлаб олинган лойиҳаларни жамоатчилик овоз бериши учун эълон қилади. Лойиҳаларга 20 кунгача овоз бериш мумкин бўлади. Фуқаро битта лойиҳа учун фақатгина 1 марта овоз бериш ҳуқуқига эга.

Энг кўп овоз олган лойиҳалар ғолиб деб топилади. Ғолиб лойиҳалар сони уларни амалга ошириш учун ажратилаётган маблағдан келиб чиқиб аниқланади.

Овоз бериш натижалари асосида тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг ғолиб лойиҳаларни молиялаштириш бўйича қарори лойиҳаси тайёрланади. Бир ҳафта ичида ушбу лойиҳалар халқ депутатлари кенгашига киритилади.

Туман ва шаҳар ҳокимиятлари лойиҳаларни молиялаштириш бўйича маълумотни ўзларининг расмий сайтларида ва «Очиқ бюджет» порталида ҳар квартал тугашидан кейин келадиган ойнинг 25-санасига қадар эълон қилиб боришлари шарт.

Газета.уз маълумотидан фойдаланилди.