Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Биласизми



МЕҲНАТ МУҲОЖИРЛАРИ УЧУН КРЕДИТ



Мамлакатни вақтинча ишлаш учун тарк этаётган фуқаролар учун 1000 АҚШ доллари эквивалентида истеъмол кредити берилади. Асос:(ПҚ-3584-сон 05.03.2018)

 (https://lex.uz/docs/3578933#5061155)

Ушбу
кредит Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (http://www.migration.uz/post/view/21) билан шартнома тузган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади.

Кредит мамлакатдан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини бошлаш билан боғлиқ дастлабки харажатларни тўлаш учун берилади.

Меҳнат мигрантларига хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун бир банк куни давомида тез расмийлаштирилган ҳолда 2 млн. сўм миқдорида бир йил муддатга берилади:

2021 йил 1 январдан — тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкада.

Кредит учун талаб қилинадиган ҳужжатлар:

банк томонидан белгиланган шаклдаги ариза;
қарз олувчи ва қўшимча тўловчининг паспорти;
меҳнат органининг илтимосномаси.