Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Биласизми


МИГРАЦИЯ ВА ФУҚАРОЛИКНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ СОҲАСИДА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИ ДАВЛАТ БОЖИНИ ТЎЛАШДАН ҚУЙИДАГИ ҲОЛЛАРДА ОЗОД ҚИЛИНАДИ:

1) дипломатик паспорт берганлик учун;

2) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини:
яқин қариндошлари вафот этган ёки улар дафн этилган жойларни зиёрат қилганда;
фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларга (битимларга) биноан улар хориж судларига фуқаролик ва жиноят ишлари юзасидан тарафлар, гувоҳлар ва экспертлар сифатида чақирилган тақдирда берганлик учун;

3) ўн олти ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси биометрик паспортини берганлик учун;

4) тўлиқ давлат таъминотида бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикасининг фуқароси биометрик паспортини берганлик учун.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2 ва 3-бандларида кўрсатилган ҳужжатларга бирон-бир ўзгартириш киритилган тақдирда ҳам давлат божи тўлашдан озод қилинади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги натижасида жабрланган жисмоний шахслар йўқолган ёхуд яроқсиз ҳолга келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси идентификацияловчи ID-картаси (биометрик паспорти), Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картаси (яшаш учун рухсатномаси), Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспорти, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқиш учун биометрик ҳаракатланиш ҳужжати ўрнига тегишинча шундай ID-карта, биометрик паспорт берилганлиги учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет давлат фуқаросига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга паспортнинг ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатнинг ҳамда Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатнинг йўқолганлиги ҳақида маълумотнома берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод қилинади.