Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Қонунчиликдаги_янгиликлар


Ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ИИБ ходимларисиз ҳодиса тўғрисидаги хабарномани тузиши мумкин



Ҳукумат қарори (609-сон, 27.09.2021 й.) билан транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 Қонунчиликка кўра, йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ҳайдовчилар ИИБ ходимлари иштирокисиз ҳодиса тўғрисидаги хабарномани тузиш орқали суғурта товонини олиш тартиби жорий этилган (https://t.me/toshkentviladliya/2394).

 Шунга мувофиқ, 2021 йил 1 ноябргача суғурта ташкилотларининг веб-сайтларида хабарнома бланкаси намунаси жойлаштирилади ва уни юклаб олиш имкони яратилади.

 Хабарнома икки нусхада қуйидаги асослар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлганида тузилади:

 жабрланувчига енгил жароҳат етмаганида ёки мол-мулк шикастланмаганида;
 иштирокчилардан бири ўз айбига иқрор бўлмаганида;
 ҳодиса пиёда иштирокисиз содир этилганида;
 ҳодиса фақат 2 та транспорт иштирокида бўлганида;
 иштирокчиларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинган бўлса;
 ҳайдовчилик гувоҳномаси, рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома, йўл варақаси мавжудлиги;
 ҳайдовчилар маст бўлмаса;
 транспортларнинг шикастланиши низони келтириб чиқармаса.

 Қарор 2021 йил 25 ноябрдан кучга киради.