Янгиликлар
29
Биласизми
ЯККА ТАРТИБДА УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер ажратиш тартиби
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиш “E-IJRO AUKSION” орқали амалга оширилади.
Қуйидаги тоифалар учун 0,04 гектар ер майдони аукционсиз берилади:
ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига;
ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман (шаҳар) ҳокимликларига ўтказаётган фуқаролар ва мулкдорларга берилади.
Мазкур тоифалар ер майдони ажратиш учун туман (шаҳар) ҳокимликларига ариза билан мурожаат қилишлари зарур.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
доимий яшаш жойи бўйича турар жойларнинг кадастр иши нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда);
юқоридаги имтиёзни тасдиқловчи ҳужжатлар.
Туман (шаҳар) ҳокими томонидан ер ажратиш учун барча асослар мавжуд бўлганда, 10 кун ичида тегишли қарор қабул қилинади.
Аукционга қатнашиш учун фуқаролар сотувга қўйилган ер майдонининг 50 фоизи миқдорида закалат тўлашлари лозим.