Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Биласизми





КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАРДАГИ УМУМИЙ МУЛК



Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка эгалик қилиш ҳамда улардан фойдаланиш турар ва нотурар жой мулкдорлари келишувига кўра амалга оширилади (агар келишувга эришилмаса, мулкдорлардан бирининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳал қилинади).

Кўп квартирали уйлардаги турар жой ва нотурар жой мулкдорларининг умумий мол-мулки объектлари:

уйнинг умумий жойлари (холлар, болалар аравачалари жойлари, чиқинди камералари ва бош..);
таянч ва тўсиқ қурилмалар (деворлар, бостирмалар, пойдеворлар);
зинапоялар (йўлак ичидаги, ташқарисидаги, йўлакка киришдаги);
лифтлар, лифтнинг шахталари ва бошқа шахталар (вентиляция шахталари, чиқинди шахталари ва бошқ..);
даҳлизлар, чердаклар ва томлар;
техник қаватлар ва ертўлалар;
уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари;
 биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда
бошқа ускуналар ва қурилмалар.