Янгиликлар
30
Адлия хайрия ҳуқуқий марафони ўтказилади!


Адлия хайрия ҳуқуқий марафони ўтказилади!
"Ezgu amal" хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда "Ўзбек тили байрами" куни муносабати билан Тошкент шаҳрида “Давлат тили – миллат ғурури” шиори остида марафон ташкил этилади.
Марафон 2021 йил 16 октябрь куни соат 09:00 да Адлия вазирлиги биносидан, "Адиблар хиёбони"гача давом этади.
Марафон доирасида Адиблар хиёбонида сайёр давлат хизматлари, сайёр қабуллар ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилиб, бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади.
Хайрия маблағлари кам таъминланган оилаларнинг саратон касаллигига чалинган болалари даволанишига сарфланади.
Барчани хайрия марафонида фаол иштирок этишга чорлаймиз.
Хайрия маблағларини "Ezgu amal" жамғармасининг:
ҳ/р: 20212000700943273001 (АТ "Капиталбанк", Яшнабод ф-л, МФО 01136) ҳисоб рақамига;
Paynet, Click, Payme, Apelsin тўлов тизимларида "Хайрия" бўлимидаги "Ezgu amal" belgisini танлаган ҳолда;
ezguamal.org/charity интернет-эквайринг тизими орқали ўтказишингиз мумкин.